Оқ уй: Байден таътилга чиқди 

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден беш кунлик қисқа таътил учун Массачусетсга жўнаб кетди. Бу ҳақда Оқ уй хабар берди.  

Таъкидланишича, Байден аллақачон Нантакет курорт оролига етиб борган. Байденнинг жадвалига кўра, у жорий йилнинг 28 ноябрига қадар ҳеч қандай оммавий тадбирларда иштирок этмайди. 

26 ноябрь куни Қўшма Штатлар миллий байрам — Шукроналик кунини нишонлайди ва кўплаб америкаликлар ушбу байрамдан олдинги ва кейинги кунларда қариндошларини зиёрат қилиш учун таътил олишади. 

“Ҳозир сиёсатни бир четга суриб, яқинларимиз билан вақт ўтказиш ва биз миннатдор бўлган нарсалар ҳақида гаплашиш вақти келди. Президент қаерда бўлмасин, у ишлайди. У хавфсиз телефон линияларига эга ва унинг ходимлари у билан бирга саёҳат қилмоқда”, деган Оқ уй Матбуот котиби Жен Псаки. 

Аввалроқ, Байден 2024 йилда президентликка иккинчи бор ўз номзодини қўйиш ниятида экани хабар қилинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

таътил Байден

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг