Оқ уй Байденнинг сайловда иштирок этиш бўйича қарорини маълум қилди 

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден 2024 йилда президентликка иккинчи бор ўз номзодини қўйиш ниятида. Бу ҳақда Оқ уй Матбуот котиби Жен Псаки маълум қилди.  

Ундан Байден ўз тарафдорларига 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этишни режалаштираётганини айтгани бўйича маълумот сўралган. 

“Ҳа, унинг шундай нияти бор”, деб тасдиқлаган Псаки. 

Маълумот ўрнида, Байденнинг ўзи ва унинг яқин доирасидаги вакиллари 79 ёшли Америка етакчиси 2024 йилда иккинчи муддатга номзодини қўйиши ҳақида хабар тарқатган. Бу кўпчилик демократлар унинг ёшини ҳисобга олган ҳолда (овоз бериш вақтида у 81 ёшда бўлади) Байден кейинги сайловларда қатнашмаслиги мумкин, деб тахмин қилишлари билан боғлиқ. Яна бир жиҳат унинг машҳурлик рейтингининг пасайиши билан боғлиқ. Бир қатор сўровларга кўра, ҳозирги кунга қадар Байденнинг Президент сифатидаги фаолияти мамлакат аҳолисининг қарийб 40 фоизи томонидан маъқулланган. 

Байден президентлик учун курашда иштирок этиш ҳақидаги қарорини оралиқ сайловлардан сўнг Конгрессга расман эълон қилади. Улар 2022 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

сайлов Байден

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made