“Оғир кунимда менга жонли қалқон бўлдингиз”. Лола мухлисларига раҳмат айтди (видео)

Маданият-санъат

image

Кеча, 22 апрель куни қўшиқчи Лола Йўлдошева ижтимоий тармоқларда танқидларга сабаб бўлган кийиниш услуби ортидан уни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram'даги саҳифасида маълум қилди.

"Сўнгги кунларда мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтаман. Сизнинг илиқ сўзларингиз ва менга бўлган меҳрингиз оғир кунимда менга жонли қалқон бўлди. Мени ҳимоя қилган барча аёллардан миннатдорман. Бу мен учун жуда муҳим. Фақатгина кучли эркакларгина аёлларни ҳимоя қила олади ва шундай муносабатни менга раво кўрган эркакларга алоҳида раҳмат! Шу воқеа сабаб қанчадан қанча инсонлар менга ёрдам қўлини чўзишга тайёр эканлигига яна бир бор амин бўлдим. Шу воқеа менинг янада ғайрат билан ижод қилишимга туртки бўлди", дейди хонанда.

Лоланинг мухлислари видеони ижобий қабул қилиб, изоҳлар қолдирган, жумладан пластик жарроҳ Тимур Ҳайдаров ҳам "Нима бўлганини билмайман-у, лекин биз сиз биланмиз", деб ҳамдардлик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда хонанда Лола Йўлдошеванинг концертда кийиб олган кийими кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, баъзи тармоқ фойдаланувчилари уни турли хил сўзлар билан ҳақоратлаган ва хонандани жазолашни сўраганди. 
 

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Лола Йўлдошева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг