Оғир атлетика: Нигора Сувонова Осиё чемпионатида 6 та олтин медални қўлга киритди
Спорт
−
25 Июль 2022
7304Тошкентда ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг кеча, 24 июлга белгиланган баҳсларида 5 нафар ўзбекистонлик спортчи супага чиқди.
Уларнинг барчаси шоҳсупага кўтарилди. Нигора Сувонова -81 кг вазн тоифасида ҳам ўсмирлар, ҳам ёшлар тоифасида барча йўналишлар билан ҳисоблаганда жами 6 та олтин медалга сазовор бўлди.
+102 кг вазн тоифасида Нурбол Абдурашидов 3 та кумуш медални қўлга киритди. Нурбол икки кураш якуни бўйича 316 кг (145+171) оғирликни бўйсундирди.
Осиё чемпионатида +81 кг вазн тоифасида иштирок этган Хушноза Холиқова барча йўналишларда совриндор бўлди ва 3 та бронза медалга эга чиқди.
Шунингдек, ёшлар ўртасида -102 кг вазн тоифасида Шарофиддин Амриддинов 3 та олтин, Қудратбек Салимжонов эса 2 та бронза медални қўлга киритган эди. Бундан ташқари, ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда ҳам иштирок этган Қудратбек Салимжонов 3 та кумуш медални ўз номига ёздириб қўйди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь