Оғир аҳволдаги коронавирус беморлари қанчалиги маълум бўлди

Жамият 7272
image

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг 18 нафари оғир аҳволда қоляпти. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида маълум қилди.

“Беморларимизнинг 18 нафари оғир ҳолатда. Улардан 6 нафари ўта оғир ҳолатда, 12 нафари ўрта оғир ҳолатда. Фоиз ҳисобида бу 1,4 фоизни ташкил қиляпти. Жуда кўп давлатларда оғир аҳволдагилар 20 фоиз, айниқса, ёмон оқибат билан якунланиши мумкин бўлган ўта оғир аҳволдагилар 3-5 фоиз атрофида бўляпти”, деди вазир Алишер Шодмонов.

Унинг сўзларига кўра, бир кунда коронавирусни аниқлаш бўйича 10 мингдан ортиқ тест ўтказиляпти. Бугунгача эса жами 210 мингдан ортиқ тест ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача вирус юқтирганлар 1716 нафарни ташкил қиляпти. Бугунгача беморларнинг 454 нафари даволанган, 7 нафари вафот этган.  

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 173
Рейтинг: 3.1
t
×