ОФК кубоги: “Насаф” чорак финалга йўл олди

Спорт 1774
image

Бугун, 25 август куни Қаршининг “Насаф” жамоаси ОФК кубогининг 1/8 финал босқичи доирасида Туркманистоннинг “Аҳал” клубига қарши баҳс олиб борди ва қийин ғалабага эришди.

Биринчи таймда Марко Станоевич ва Андрия Калидеровичнинг голларидан сўнг, “Насаф” ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бироқ иккинчи бўлимда “Аҳал” футболчилари фаолликни оширди. Жамоа сардори Элман Тагаев иккита гол уриб, ўртадаги мувозанатни тиклади.

Шундан сўнг, “аждарлар” футболчиси Ойбек Бозоров рақиб жарима майдончасига ёриб кираётган вақтда, чалиб йиқитилди. Белгиланган пенальтини Ҳусайн Норчаев аниқ амалга ошириб, учрашувда якуний ҳисобни ўрнатди – 3:2.

Шу тариқа, “Насаф” Марказий Осиё минтақаси ғолиби сифатида ОФК кубогининг чорак финалига йўл олди. Ушбу босқичда Рўзиқул Бердиев шогирдлари Ҳиндистоннинг "Моҳун Баган" клубига қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, “Насаф” 2011 йилда ОФК кубоги финалида Қувайтнинг “Ал-Қувайт” жамоасини мағлуб этиб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 38
Рейтинг: 3.2
t
×