“Одамлар ваҳимада”. Индонезияда вулқон отилиши бошланди (видео)

Олам

image

Бугун, 4 декабрь куни Индонезиянинг Шарқий Ява оролида вулқон отилиши бошланди. Вулқон отилиши акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда. Унда одамлар омон қолиш учун қочаётганини кўриш мумкин.

Оролдаги Семеру вулқони отилишни бошлаган. Сайёҳлардан вулқонга яқинлашмаслик сўралмоқда.

Бу орада маҳаллий аҳоли энг керакли нарсаларни олиб, вулқондан қочиб кетишган. Гувоҳлар воқеа жойидан олинган кадрларни тарқатмоқда.

Ўз навбатида, Индонезиянинг "Tempo Indonesia" янгиликлар портали вулқон отилаётган ҳудуддаги Twitter фойдаланувчисига таяниб, тахминан соат 16:00 вулқон ҳудудида осмон кул билан қопланганини ёзди.

Энг кучли "вулқон ёмғирлари" Шарқий Ява провинцияси таркибига кирувчи Лумажанг маъмурий округининг вулқонга туташган икки туманида тушган. Қурбонлар ва вайроналар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ, деб хабар беради портал. Хабарда айтилишича, отилиш ҳудудида табиий офатларни бошқариш ва юмшатиш миллий агентлигининг Лумажанг округидаги ходимлари вазиятни кузатмоқда ва эҳтимолий зарарни баҳоламоқда.

Хабарда айтилишича, вулқон отилиш ҳудудида Табиий офатлар оқибатларини юмшатиш ва бартараф этиш миллий агентлигининг Лумажанг округидаги ходимлари вазиятни кузатмоқда ва эҳтимолий зарарни баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Индонезия вулқон

Баҳолаганлар

362

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг