ОЧЛ: “Пахтакор”дан муҳим ғалаба

Спорт

image

Кеча 6 май куни Осиё Чемпионлар лигасининг 5-тур ўйинларига расман старт берилди. 

Тошкентда “Пахтакор” Эроннинг “Персеполис” жамоасини меҳмон қилди. Гуруҳдаги вазият чигал эканлиги боис мухлислар ўйинда кескин қарама-қаршиликка гувоҳ бўлишди. Қайсидир жамоа мағлубиятга учрайдиган бўлса, кейинги босқичга чиқа олмаслиги деярли ойдинлашар эди.

Кичик устунликни ўзларида ушлаб турган “Пахтакор” футболчилари ҳисобда ҳам кичик устунликка эришди. Учрашувнинг 86-дақиқасида Игор Сергеев бош билан гол киритиб, тошкентликларнинг ғалаба қозонишига асос яратди.

“Пахтакор” – “Персеполис” 1:0 (0:0, 1:0).
Тошкент шаҳри, “Пахтакор” стадиони.

Ҳакамлар: Кристофер Бит, Антон Шетинин, Эшли Бишам (Австралия), Моҳд Амирул Изван (Малайзия).
Назоратчи: Нобору Ишияма (Япония).
Комиссар: Мунем Фаҳури (Иордания).

Гол: Игорь Сергеев 86, - 1:0.

“Пахтакор”: Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец (с), Шерзод Аъзамов, Хожиакбар Алижонов, Одилжон Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Жавоҳир Сидиқов (Собит Синдаров, 25) (Акром Комилов, 89), Марат Бикмаев (Игорь Сергеев, 79).

“Персеполис”: Али Ризо Бейранванд, Омид Алишоҳ (Марио Будимир, 63), Саид Жалол Ҳуссайни (с), Меҳди Шири, Муҳаммад Нодири, Суруш Рафейи (Маҳди Тўроби, 70), Аҳмад Нуроллоҳи, Камолиддин Камябиниа, Муҳсин Нодеҳи, Сиамак Неъмати, Али Алипур
Захира: Бозидар Радошевич, Башар Ресан, Меҳди Шарифи, Адам Ҳемати, Али Таклими

Огоҳлантириш: Жалолиддин Машарипов 65.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор ОЧЛ

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг