ОЧЛ: “Пахтакор” “Эйр Форс”га, АГМК “Истиқлол”га қарши майдонга тушади

Спорт

image

Бугун, 12 февраль ўзбек клублари учун Осиё чемпионлар лигаси бошланади. Мамлакатнинг икки жамоаси мусобақанинг саралаш босқичида иштирок этади.

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Ироқнинг “Эйр Форс” жамоасига қарши майдонга тушса, Олмалиқнинг АГМК клуби футболчилари Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоасига қарши ўйнайди. 

“Пахтакор” ҳамда “Эйр Форс” жамоасидаги ўйин соат 15:00 да бошланади ва “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. АГМК – “Истиқлол” тўқнашуви эса 16:00 да старт олади. Мазкур баҳс “Маҳалла” телеканалида тўғридан-тўғри намойиш этилади.

Осиё Чемпионлари Лигаси.
Иккинчи саралаш босқич.
“Пахтакор” – “Эйр Форс”
12 февраль. Тошкент. “Пахтакор” стадиони, 15:00.
Ҳакамлар: Ким Хи Гон, Пак Санг Жун, Пак Кюн Ён (барчаси Жанубий Корея).

Осиё Чемпионлари Лигаси.
Иккинчи саралаш босқич.
АГМК – “Истиқлол”
12 февраль. Олмалиқ. “ОКМК” стадиони, 16:00.
Ҳакамлар: Ким Донг Жин (Жанубий Корея), Лакриндис Жорж, Райан Марк Галлахер (иккиси Австралия).
 


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё Чемпионлари Лигаси Пахтакор Эйр Форс Истиқлол АГМК

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг