Обаманинг китоби савдосида рекорд натижа ўрнатилди
Олам
−
19 Ноябрь 2020
7267АҚШнинг 44-Президенти Барак Обама муаллифлигидаги "Ваъда қилинган замин" (A Promised Land) китобининг биринчи жилди сотувида рекорд натижа қайд этилди. Бу ҳақда "Penguin Random House" ношири баёнотига асосланиб хабар берилган.
Таъкидланишича, китоб илк бор сотувга чиқарилган 17 ноябрь кунининг ўзида АҚШ ва Канадада 887 минг нусха, шу жумладан олдиндан буюртма қилинган китоблар сотилган.
Американинг собиқ Президенти бу борада рафиқаси Мишел Обамадан олдинга чиқиб олган. Мишелнинг 2017 йилда чоп этилган "Шаклланиш" номли китоби сотувга чиқарилганининг илк кунида 725 минг нусха сотилган.
Маълумот ўрнида, Обаманинг "Ваъда қилинган замин" номли китобининг биринчи жилди 17 ноябрь куни дўкон жавонларидан жой олди.
Аввалроқ, Обама китобида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва собиқ Президент Дмитрий Медведев ҳақидаги фикрлари билан бўлишгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси