Ҳаррис фронтига тез орада Обама ҳам қўшилади

Олам

image

АҚШ собиқ президенти Барак Обама тез орада вице-президент Камола Ҳаррисни Демократик партиядан 2024 йилги президентликка номзод сифатида маъқулламоқчи. Бу ҳақда кеча, 25 июль куни “NBC News” хабар берди.

Икки сиёсатчининг алоқаларидан хабардор бўлган одамларга таянган ҳолда, нашр Обама шахсий тарзда Ҳаррис номзодини тўлиқ қўллаб-қувватлагани ва у билан мунтазам алоқада бўлиб келганини ёзмоқда. Аммо Обама жамғармаси "Reuters"нинг мазкур жараён ҳақидаги изоҳ сўровига дарҳол жавоб бермади.

“Обама ва Ҳарриснинг ёрдамчилари иккаласини сайловолди ташвиқотида бирга қатнашишларини ҳам муҳокама қилишди, аммо сана белгиланмади”, дейилади хабарда.

Қайд этиш жоизки, олдинроқ демократлар орасида Обаманинг рафиқаси Мишель Обама ҳам потенциал президентликка номзод сифатида кўрилаётганди. 

Ҳаррисга Демократлар партияси делегатларининг қўллаб-қувватлашига сазовор бўлди. Бу ҳол Президент Жо Байден ўзининг қайта сайланиш таклифидан воз кечганини эълон қилганидан бир кун ўтиб, дарҳол рўй берди.

Маълумот учун, АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байден сайловдаги иштирокини давом эттирмаслигини эълон қилиб, ўзининг ўрнига вице-президент Камола Харрисни номзодини маъқуллаганда, сиёсий арбоблар ичида энг биринчилардан бўлиб Клинтонлар оиласи Ҳаррисни қўллаб-қувватлади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ вице-президенти Камола Ҳаррис "Reuters" ва "Ipsos" агентликлари томонидан ўтказилган миллий сўровномада собиқ Президент Дональд Трампни ортда қолдирди. Ҳаррисни респондентларнинг 44 фоизи, Трампни эса 42 фоизи қўллаб-қувватлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Обама Ҳаррис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг