ОАВ: Москвада Эрон элчиси қизининг жасади топилди
Олам
−
22 Октябрь 2019
7757Москвада Эроннинг Россиядаги элчиси Меҳди Санайининг қизи Aрафех Санай вафот этди.
Унинг жасади пойтахт марказидаги кўчадан топилган.
РЕН ТВ хабарига кўра, 28 ёшли қизнинг жасади уйи яқинида бўлган. Ҳодиса жойига етиб келган полициячилар ҳозирда воқеанинг сабабларини аниқламоқда.
ОAВда тасдиқланмаган маълумотларга кўра, марҳума ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин. Aрафех икки мамлакатда яшаган, охирги марта Москвага тўрт ой олдин келган.
Уйда у доимий равишда психологга мурожаат қилган. Уни ўз жонига қасд қилишга нима ундагани ҳозирча номаълум.
Маълумот учун, қизнинг отаси Меҳди Санай 2013 йилдан бери Эроннинг Россиядаги элчиси бўлиб ишлаб келади.
LiveБарчаси