Физика институтининг директори ФХХ томонидан олиб кетилди
Олам
−
30 Октябрь 2019
8101Россия Фанлар Академияси Физика институтининг директори Николай Колачевский бугун, 30 октябрь куни иш жойидан ФХХ ходимлари томонидан Москва жанубий-ғарбидаги ўз квартирасига олиб кетилди. Бу ҳақда МК хабар бермоқда.
Колачевскийнинг ёрдамчиси Наталья Тарасенкога кўра, ўзларини ФХХ ва Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг ходими деб таништирган одамлар бугун, 30 октябрь куни соат 16:00 лар атрофида директорнинг остонасида пайдо бўлди.
Улар Николай Колачевскийдан зудлик билан қидирув учун ўз квартирасига олиб боришни талаб қилди. Ёрдамчининг сўзларига кўра, яқинда ҳуқуқ-тартибот идоралари институт ходимларидан бирига қарши шикоят аризаси билан мурожаат қилган, аммо у директор нимада гумон қилиниши мумкинлигини билмайди.
Колачевскийнинг сўзларига кўра, ҳозирда рафиқаси ва бир ёшли қизи жойлашган шахсий квартирасида тинтув ўтказиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ эди. Вазият ҳали ўрганилади.