Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ. Қурбонлар бор

Жамият

image

Бугун, 11 апрель куни Тошкент вилоятида навбатдаги мудҳиш ЙТҲ қайд этилди. Оқибатда 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар бермоқда. 

ЙТҲ бугун соат тахминан 11:30 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон туманидан ўтувчи А373 “Тошкент - Ўш” автомобиль йўлининг 26-километрида содир бўлган. 

Nexia автомобили бошқарувида бўлган, 1978 йили туғилган наманганлик Ғ.М. Намангандан Тошкентга келаётиб, шу йўналишда олдинда яна бир Nexia’ни бошқариб бораётган, 1996 йили туғилган Тошкент вилоятида яшовчи Н.А. автоуловининг орқа ён қисмига бориб урилади.

photo5294083732975758022.jpg

Натижада олдинда ҳаракатланиб кетаётган “Нексия” автомобили ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, қатнов қисмини иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа бориб урилган.

Оқибатда автомобиль ичида бўлган йўловчилар – 2000 йилда туғилган А.О. ва М.У. олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда мудҳиш воқеа юзасидан дастлабки суриштирув ва тергов ишлари олиб борилмоқда. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг