Оҳангарон прокурори Қибрайга ҳоким бўлди
Жамият
−
17 Август 2023
7475Музаффар Аброрович Рашидов Тошкент вилоятининг Қибрай туманига ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 17 август куни Адлия маслаҳатчиси Музаффар Рашидов Халқ депутатлари Қибрай тумани кенгашининг қарори билан мазкур туманга ҳоким этиб тайинланган.
Рашидов 1987 йилда Тошкент вилояти Зангиота туманида туғилган. Маълумоти - олий. 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. У ушбу лавозимга тайинлангунга қадар, Оҳангарон тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Одилжон Қосимович Атоуллаев Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани ҳокими этиб тайинланган эди.Тайинловга қадар у Нурафшон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими раҳбари бўлиб ишлаган.
LiveБарчаси