Нурсултон Назарбоевнинг китоби Ўзбекистон Президентига етказилди

Жамият

image

Кеча, 6 декабрь куни Қозоғистон Республикаси Биринчи Президентининг матбуот котиби Айдос Укибай ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида Президент матбуот котиби Шерзод Асадов билан ўтган учрашувда, Укибай, Шавкат Мирзиёевга Қозоғистон Биринчи Президентининг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда Нурсултон Назарбоевнинг “Менинг ҳаётим” номли мемуарлар китобининг муаллиф дастхати туширилган нусхасини топширди.

Қозоғистоннинг собиқ раҳбарининг хотиралари республикада Биринчи Президент куни нишонланаётган 1 декабрь куни нашр этилган. Тираж 7500 нусхадан иборат. Китоб икки тилда – рус ва қозоқ тилларида нашр этилган. Назарбоевнинг ушбу китобдаги баҳосига кўра, Путин сўз ва ишнинг одами ва ўз мамлакатини жаҳон давлати мақомига қайтаришга муваффақ бўлди. Қозоғистоннинг биринчи президенти, шунингдек, бошиданоқ Путин билан тил топишганини айтган. 

Эслатиб ўтамиз, Назарбоев ушбу китобда илк бор ўзидан анча кичик бўлган Асель исмли модель билан турмуш қургани, 65 ва 68 ёшида ундан икки ўғил фарзанд кўргани ҳақида ёзган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг