Нурмуҳамедов UFC`нинг умумий рейтингида биринчи ўринга чиқди

Спорт 5783
image

Россиялик жангчи Ҳабиб Нурмуҳамедов UFC жангчиларининг умумий рейтингида илк бор биринчи ўринга чиқиб олди. Бу ҳақда унинг ўзи Instagram`даги саҳифасида маълум қилди.

“Меҳнатсеварлик, Аллоҳга умид ва сабр – бу учта фазилат менга муваффақиятга эришишда ёрдам берд. Албатта, менга кўп вақт ва меҳнат сарф қилган отамнинг доимий назорати ва маслаҳатлари”, деган Нурмуҳамедов эришган маррасига изоҳ бериб.

Ҳабиб Нурмуҳамедов жорий йилнинг 24 октябрь куни Жастин Гэтжи устидан ғалаба қозониб, UFC чемпионлик унвонини ҳимоя қилди. Жангдан кейин Ҳабиб фаолиятини якунлаганини маълум қилди. У бу қарорини отасининг вафотидан кейин кўпроқ вақтини онаси билан ўтказишни хоҳлаётгани билан изоҳлади.

Нурмуҳамедов сўнгги ойлар давомида UFC`нинг умумий рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб келаётганди. У ўрта вазн тоифасидаги собиқ чемпион Жон Жонсдан ортда қолаётганди. Гэтжи билан жангдан кейин у UFC`дан дарҳол ўзини биринчи ўринга чиқаришни талаб қилган.

Нурмуҳамедов фаолияти давомида 29 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. У чемпионлик унвонини 2018 йилда қўлга киритган ва уч марта уни ҳимоя қилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 240
Рейтинг: 2.9
t
×