Гэтжининг Нурмуҳамедов йиғлаганда берган тасаллиси ижтимоий тармоқларни “портлатди”
Спорт
−
26 Октябрь 2020
25091UFC жангчиси Жастин Гэтжи Ҳабиб Нурмуҳамедов йиғлаб юборган вақтда унга нималар деганини айтди.
Нурмуҳамедов UFC 254 мусобақасининг асосий жангида Гэтжини иккинчи раундда бўғиш усули билан таслим этди. Шундан кейин Ҳабиб кўз ёшларини тия олмади ва бир қанча вақт октагонда йиғлади.
"Отангни ўлимидан кейин сенга аввалроқ юзлана олмадим, уни йўқотганингдан жуда афсусдаман. Ҳозиргина уни ғурурланишга мажбур қилдинг", деган Гэтжи ўша пайтда.
Бу эса ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг олқишига сабаб бўлди. Аксари фойдаланувчилар Нурмуҳамедовнинг кўз ёшларига отасининг вафоти сабаб бўлганини ўша ондаёқ билишганини айтган бўлса, яна кўплаб спорт ишқибозлари “Ҳабибнинг кўз ёшлари тана эмас, руҳиятнинг оғриғидан бўлди”, дея изоҳ берди.
Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг ушбу ўтказган жангига ўз фикрларини билдирар экан, Роналду ҳамда Макгрегор ҳам унинг қайғусига шерик бўлишган.
Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) “Жанглар ороли”да ўтказилган UFC 254 мусобақасида россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов америкалик Жастин Гэтжи билан куч синашди ва 2 раунддаёқ ғолиб бўлди.
LiveБарчаси