Махачқалъада Ҳабибнинг отасига шогирд бўлган спортчи отиб ўлдирилди (видео)
Спорт
−
01 Февраль
13940Доғистонлик ММА устаси Магомедрасул Мутаев Махачқалъа марказида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Mash” телеграм канали хабар берди.
Манбага кўра, номаълум шахс уйи ёнида 20 ёшли Мутаевга яқинлашиб, тўппончадан саккиз марта ўқ узган. Спортчи тез ёрдам машинасида касалхонага олиб кетилаётганда вафот этган.
Ҳозирда воқеа жойида терговчилар ва криминологлар ишламоқда.
Қайд этилишича, марҳум Магомед Мутаев аралаш яккакураш бўйича машҳур жангчи, енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳаммедовнинг отаси Абдулманноп Нурмуҳаммедов номидаги жанг санъатлари мактабида таҳсил олган.
LiveБарчаси