Нурмуҳамедов навбатдаги жанг олдидан ваъда берди

Спорт

image

Бугун, 6 июль куни Россиялик аралаш кураш жангчиси (ММА) Ҳабиб Нурмуҳамедов матбуот анжумани вақтида америкалик спортчи Дастин Порье билан ўтадиган жанг ҳақида гапирди.

“Ўтган жангда нима қилганим ёдингиздами? Унвонни ҳимоя қилдим. Абу-Дабида ҳам ҳудди шундай қиламан. Бироқ бу сафар октагондан сакрашсиз бўлади. Рақибимга келсак, Порье жуда яхши жангчи. Унинг боксчилик кўникмалари яхши ривожланган ва ҳаракати ҳам тез”, деган россиялик спортчи.

Нурмуҳамедов мутлақ жанглар чемпионати (UFC) чемпиони ҳисобланади. Ўтган йилнинг октябрь ойида Ҳабиб ирландиялик Конор Макгрегор билан жангда ғалаба қозонди. Жангдан кейин муштлаушув бошланди. Нурмуҳамедов октагондан сакраб чиқиб, Макгрегор жамоасидагилар билан жанжаллаша кетганди. Натижада Нурмуҳамедов 9 ойга, Макгрегор 6 ойга дисквалификация қилинганди.

Нурмуҳамедов ва Порьенинг жанги 7 сентябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтади. 30 ёшли Ҳабиб профессионал карьерасидаги 27 жангнинг барида ғалаба қозонган. Порье 25 марта ғалаба қозониб, 5 марта мағлуб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳабиб Нурмуҳамедов Дастин Порье

Баҳолаганлар

215

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг