Нурмуҳамедов Чимаевнинг муаммоси нима эканини айтди
Спорт
−
13 Сентябрь 2022
11491Собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов асли чечен миллатига мансуб Ҳамзат Чимаевнинг UFC 279 турнири олдидан белгиланган вазн кўрсаткичини бажаролмаганини унинг атрофидаги муҳит билан боғлади. Нурмуҳамедов бу ҳақда YouTube'даги “Eman Channel” каналига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Ҳабибнинг сўзларига кўра, Ҳамзат атрофига тўғри йўлни кўрсатадиган ва ёмон ишлардан қайтарадиган мусулмонларни йиғиши керак. Ҳозирда Чимаевнинг олдида бундай инсонлар йўқ
“Агар сиз мусулмон бўлсангиз, ўзингизни яхши инсонлар ва мусулмонлар билан ўраб олишингиз керак. Улар сизни ёмон ишлардан қайтаради ва ортиқ бундай қилмаслик лозимлигини айтади. Яқинда Ҳамзат Чимаевнинг вазн ўлчаш маросимини томоша қилдим. Мен унинг вазни билан нима содир бўлаётганини кузатдим ва унинг жамоасига қарадим. Унинг атрофида мусулмонлар йўқ. Бу эса жуда ёмон. Чунки сиз мусулмон бўлсангиз, атрофингизда яхши ва кучли инсонлар бўлиши зарур. Улар қайтинг ва буни (белгиланган пархез ва машғулотларни) қилинг дейишади. Машҳур, бой ва кучга эга бўлганингизда атрофингизда маслаҳат берадиган одамлар бўлмаса ёки сиз уларга қулоқ солмасангиз, бу (вазн ва бошқа шунга ўхшаш нормалардан чиқиб кетиш) содир бўлади”, деган собиқ UFC чемпиони.
Маълумот учун, Ҳамзат Чимаев 2020 йилнинг 16 июлида UFC'даги дебют жангини ўтказади ва ғалаба қозонган. Орадан 10 кун ўтар ўтмас у дунёнинг энг катта ММА промоушенидаги иккинчи жангида Рис МакКиини мағлуб этган. 10 кунда MMA'а иккита жанг ўтказиш кузатилмаган. Охирги иккита жангида Ҳамзат Гилберт Бёрнс ва Кевин Холланд каби кучли рақибларни мағлуб этди. Бу жанглардан сўнг Ҳамзатнинг навбатдаги рақиблари иккинчи ярим оғир вазн тоифасининг ҳақиқий “наҳанглари” Камару Усман, Колби Ковингтон ва Леон Эдвардслардан бири бўлиши деярли аниқ бўлди.
LiveБарчаси