Нур-Султон, Чимкент ва Олма-отада одамларнинг уйдан чиқиши чекланди
Олам
−
26 Март 2020
6991Қозоғистон Республикаси ҳукумати Нур-Султон, Чимкент ва Олма-ота шаҳарларида карантин режимини кучайтириш бўйича қарор қабул қилди. Қарорга биноан, ушбу шаҳарлар аҳолиси 28 мартдан бошлаб уй-жойларини тарк этмасликлари керак. Бу ҳақда бугун, 26 март куни Zakon.kz нашри хабар берди.
"Фуқароларнинг уйларидан чиқишлари чекланади. Озиқ-овқат, дори-дармон сотиб олиш ва ишга бориш учун кўчага чиқиш бундан мустасно." дейилади хабарда.
Маълумот учун, Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ 109 та ҳолат тасдиқланди. Касалланганларнинг 2 нафари тузалди. Жорий йилнинг 16 мартдан бошлаб мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий қилинди. 19 март куни эса Нур-Султон ва Олма-отада карантин жорий этилди.
LiveБарчаси