Нукусдаги ҳарбий дала-ўқув майдонида портлаш бўлди

3-саҳифа

image

Кеча, 10 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикасидаги Нукус ҳарбий дала-ўқув майдонида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Миллий гвардияга маълум қилди, дея ёзмоқда ЎзА.

Миллий гвардиянинг маълумот беришича, Нукус дала-ўқув майдонида амалий ўқув машғулоти ташкиллаштирилган.  Унинг давомида ўқув машғулоти учун мўлжалланган портловчи махсус воситанинг детонация шнури чақнаши оқибатида кичик портлаш юзага келиб, 10 га яқин ҳарбий хизматчи турли даражадаги тан жароҳати олган. Уларга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва ҳозирда кўрилган зарур чоралар натижасида ҳарбий хизматчиларнинг соғлиғи тикланмоқда.

Ҳолат юзасидан эса хизмат суриштируви тайинланган, ҳозирда мутасадди раҳбарлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Нукус дала ўқув майдони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг