Нукусда тирик чақалоқни ёриб, ўлимига сабаб бўлган шифокорларга ҳукм ўқилди

3-саҳифа 17337
image
-

Аввалроқ Қорақалпоғистонда тирик чақалок ёриб кўрилгани ва унда ҳаётий белгилар аниқланганига қарамай, перинатал марказга бериб юборилгани хабар қилинганди. Оқибатда чақалоқ вафот этганди.

Бугун, 18 апрель куни жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди биносида мазкур ҳолат юзасидан очилган жиноят ишини кўриб чиқиш якунланиб, судланувчиларга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот котиби хабар берди.

Жиноят иши доирасида Мўйноқ туман суди томонидан Д. Абиллаева (1973 йилда Нукус шаҳрида туғилган, Қорақалпоғистон Республикаси Ҳудудий перинатал маркази шифокори, оилали, 3 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган), Р. Сайманова (1972 йилда Кегейли туманида туғилган, Қорақалпоғистон Республикаси Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокори, оилали, 2 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган) ва Г. Калимбетова (1988 йилда Нукус шаҳрида туғилган, Қорақалпоғистон Республикаси Патологик анатомия бюроси шифокори, оилали, 1 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган) га ҳукм ўқилди. 

Мазкур ҳукмга кўра: 

Д. Абиллаева Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисми, (25,168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми (бошқа жиноят иши доирасида) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 2 йил муддатга чақалоқларга реанимацион ёрдам бериш фаолияти билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Р. Сайманова Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор, деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 2 йил муддатга чақалоқларга реанимацион ёрдам бериш фаолияти билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан этган ҳолда, 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Г. Калимбетованинг хатти-ҳаракатларида Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлмаганлиги боис айбсиз, деб топилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) 2-бандига асосан оқланди.

Қайд этилишича, ушбу ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчилар эса ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, йигирма сутка ичида Қорақалпоғистон Республикаси суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти бериш ёки протест билдиришга ҳақли.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 740
Рейтинг: 3
Теглар
t
×