Нукус воқеаларининг яна бир судланувчиси айбни Тажимуратовга ағдарди

Жамият

image

Хабарингиз бор, Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш давом этмоқда.

Бугун, 30 ноябрь куни суд тергови давомида сўроқ қилинган судланувчи Арислан Темирханов халқдан кечирим сўраб, халқ тинчлиги бузилишига Тажимуратов ва Каллихонова сабабчилигини, шуларга эргашиб жиноят содир қилганлигини, ўзи 15 йилдан бери “Устюртгеофизика” корхонасида ишлаб келаётганлигини, яқинда ўз уй-жойга эга бўлиб, оиласи билан кўчиб ўтганлигини, адашганлигини, пушаймонлигини ва айбига тўлиқ иқрорлигини билдирди.

Бундан ташқари, судланувчи Нурлан Найипов ўз кўрсатмаларида айбига тўлиқ иқрорлигини маълум қилди. У муқаддам ички ишлар тизимида ишлаб, нафақага чиқа олмаганини, агар Даулетмурат Тажимуратовни қўллаб-қувватласа, унинг нафақага чиқишига ёрдам беришига умид қилганини айтиб ўтди.

Судланувнинг сўзларига кўра, у яқинда 55 ёшни қаршилайди, 4 нафар фарзанди ва 5 нафар набираси бор, улар “отам қачон келади” деб уйда “кўзи тўрт бўлиб” кутиб ўтирибди. Айбланувчи адашганини, Даулетмурат Тажимуратовга ишониб қолганлигини айтиб, чин кўнгилдан пушаймонлигини маълум қилди.

Бундан олдин тартибсизликларда иштирок этган Азамат Турданов Даулетмурат Тажимуратовни "фирибгар" ва "жиноятчи" деб атаганди. “Makan” интернет-нашрининг собиқ маъмури Лолагул Каллихонова Даулетмурат Тажимуратовнинг Нукус шаҳрида митинг ўтказиш ҳақида Жўқорғи Кенгес раиси номига ариза қолдиргани ҳақидаги хабарига алданиб, унинг ушбу гапларига ишониб қолгани, унинг алдовига учганини айтиб, айбига тўла иқрор бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Нукусдаги воқеалар бўйича суд жараёни жорий йилнинг 28 ноябрь куни бошланди. Иш доирасида 22 киши судланмоқда. Айбланувчиларнинг барчаси ўз айбига қисман ёки тўлиқ иқрор бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар

Баҳолаганлар

489

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг