Нукус воқеаларида айбланган Тажимуратов, Шамшетов ва бошқаларнинг иши апелляция судида кўрилаётгани айтилди

Жамият

image

Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида Қорақалпоғистон Республикаси судининг 2023 йил 31 январдаги ҳукми устидан бир қатор судланувчиларга нисбатан апелляция суди давом этмоқда. Бу ҳақда Олий Суд матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, судланувчилар Д.Тажимуратов, П.Шамшетов (марҳум, Қорақалпоғистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси бўлимининг собиқ бошлиғи Полат Шамшетов ҳибсда вафот этган), С. Калимов, С. Каипов, А. Темирханов, С. Медетов, Н. Султамуратов, А. Токимбетов, Р. Бекмуратов, Б. Сейтниязов, А. Адилбеков, П. Нурниязов, Н. Найипов, Б. Кадирбергенов, Д. Джиемуратов, Қ. Сейтимов ва уларнинг ҳимоячилари томонидан берилган шикоятлар ҳамда прокуратура томонидан ҳукмнинг судланувчилар Л. Каллиханова, А. Турданов, А. Сметуллаев ва А. Нуратдиновга оид қисмига нисбатан келтирилган протест асосида мазкур жиноят ишининг ушбу судланувчиларга оид қисмини апелляция тартибида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни давом этмоқда.

Таъкидланишича, бугунги суд мажлисида жиноят иши юзасидан берилган шикоятлар ва протест бўйича тарафларнинг фикрлари тингланган.

“Кейинги суд мажлиси 11 май куни ўтказилади”, дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, 31 январь куни Бухорода 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд бўлиб ўтганди ва суд ҳукми эълон қилинганди. Унга кўра, Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилганди. Лолагул Каллихоновага эса тайинланган жазо 3 йил синов муддати билан шартли деб белгиланиб, суд залида қамоқдан озод қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нукус воқеалари Тажимуратов Шамшетов апелляция суди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг