Нукус воқеаларида ноқонуний йўл тутган ИИО ходимлари қамалди

3-саҳифа

image

Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йилнинг июнь ойида содир этилган оммавий тартибсизликларни бартараф этишда ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этган Ички ишлар вазирлиги тизимида ишлаган ходимлар жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судининг 2023 йил 4 августдаги ҳукми билан 27 ёшли Т. А. ва 38 ёшли Х.С. Жиноят кодексининг 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 2 йил муддатга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 

Шунингдек, 44 ёшли Ж.М. Жиноят кодексининг 117-моддаси (хавф остида қолдириш) 2-қисми ва 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 

Биринчи инстанция судининг ушбу ҳукмидан норози томонлар қонунчиликда белгиланган тартибда Бухоро вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 март куни Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИО Нукус воқеалари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made