НТТларга ўқувчиларни таътилга чиқариш тавсия қилинди

Жамият

image
Ўзбекистонда карантин: жамоат транспортлари ҳар 4 соатда дезинфекция қилинади north_east

Ўзбекистонда карантин: жамоат транспортлари ҳар 4 соатда дезинфекция қилинади

Нодавлат таълим ташкилотларининг ўқувчи, талаба ва ўрганувчиларига таътил бериш тавсия қилинди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот котиби маълум қилди.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида йиғилиши ўтказилиб бир қатор қатъий чоралар белгиланди. Барча давлат таълим муассасалари фаолияти тўхтатилди.

Шу сабабдан, инспекция Ўзбекистондаги барча нодавлат таълим ташкилотларининг ўқувчи, талаба ва ўрганувчиларига таътил беришни тавсия қилди.

Аввалроқ, Ўзбекистондаги боғча, мактаб ва Оолий таълим муассасалари икки ҳафта карантин учун ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 март куни соат 06:00 да Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди. Ушбу вирусни юқтириб олган фуқаро жорий йилнинг 11 март куни Франциянинг Париж шаҳридан қайтган. Вирус билан оғриган ўзбекистонлик аёл олий тоифали шифокор бўлган. Ундан сўнг яна уч кишида коронавирус аниқланди.

Маълумот учун, дунё бўйича 156 740 киши коронавирусга чалинган, уларнинг 5839 нафари вафот этган, 75 935 нафари касалликдан фориғ бўлган.

Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг