Нозима Давлетова ҳам Президент Администрациясига ўтди
Жамият
−
23 Декабрь 2023
17409Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойишига мувофиқ Давлетова Нозимахон Элдаровна Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълумот учун, Нозима Давлетова 1988 йилда туғилган. Халқаро иқтисодиёт ва дипломатия университети (ЖИДУ) ҳамда Цукуба университетининг халқаро муносабатлар факультетини тамомлаган.
У аналитика соҳасида ишлаган, ЖИДУ ва Тошкентдаги Webster университетида дарс берган.
Ушбу тайинловга қадар у Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойишига мувофиқ Аҳмедов Жаҳонгир Одилхўжаевич Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ижодий ташкилотлар ва кинематография соҳасини ривожлантириш шуъбаси етакчи инспектори лавозимига тайинланганди.
LiveБарчаси