Ноябрь охирида Тошкентда Президентлар тўпланади
Жамият
−
12 Ноябрь 2019 8010 1 дақиқа
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳатлашув учрашуви жорий йилнинг 27 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистоннинг биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев маълум қилди.
“Авваллари қўшниларимизни маслаҳатлашув учрашуви ўтказишга чақиргандим. Остонада ана шундай учрашув ўтказилганди. Учрашувлар турли пойтахтларда бўлиб ўтишини истардим. Бу йилги учрашув белгиланганидек, Тошкентда 27 ноябрь куни ўтказилишига умид қиламан", - деди Назарбоев.
Назарбоевнинг қайд этишича, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳал қилинмаган масалалар бор. Шу сабабдан тўқнашувлар келиб чиқяпти.
"Тўқнашувлар юз бермоқда, одамлар ҳалок бўлмоқда", деб таъкидлади Элбоши.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳатлашув учрашуви 2018 йил мартда Қозоғистон пойтахтида ўтказилганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь