“Ноториус” “Эл кукуй”нинг чақирувига жавоб қайтарди

Спорт

image

Аввалроқ, америкалик Тони Фергюсон (26-6) икки вазн тоифаси собиқ чемпиони Конор Макгрегорга(22-6)  қарши жанг қилмоқчи экани ҳақида хабар берган эдик. Конор Макгрегор Тони Фергюсоннинг чақирувига розилик берди.

“Бир кун келиб иккимиз жанг қиламиз ва мен сенинг ҳаётингни тугатаман. Мен аллақачон бу баҳсни ютиб бўлдим. Сени ва бошқа каламушларни ҳам ер тишлатмоқчиман. Энди менинг ягона мақсадим шу. PPV бўйича ҳам менга тенг келадигани йўқ”, дейди Макгрегор.

Америкалик “Эл кукуй” ўз Instagram саҳифасида ирландиялик ММА устасига “аталган” провокацион постни эълон қилди.

Маълумот учун, Тони Фергюсон сўнгги марта жорий йилнинг 16 майида ўтказилган UFC 262 турнирида Бениль Дариюшга имкониятни бой берган.

Макгрегор эса  жорий йилнинг 11 июль куни UFC 264 турнирида Дастин Порье билан жан қилган эди. Биринчи раунд охирида Конор ноқулай тарзда оёғини синдириб олган, Дастин эса техник нокаут эвазига ғалабага эришганди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Конор Макгрегор Тони Фергюсон Ноториус Эл кукуй

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг