UFC’да кутилган жанг: “Эл кукуй” “Ноториус”ни октагонга чақирди (фото)

Спорт 2088
image

UFC'нинг енгил вазн тоифаси жангчиси Тони Фергюсон (26-6) икки вазн тоифаси собиқ чемпиони Конор Макгрегорга (22-6) қарши жанг қилмоқчи. Америкалик “Эл кукуй” ўз Instagram саҳифасида ирландиялик ММА устасига “аталган” провокацион постни эълон қилди.

“Тугалланмаган иш. Қаердасан, Макнаггетс (суяксиз қовурилган товуқ гўшти)?”, дея ёзиб қолдирган Фергюсон.

Эслатиб ўтамиз, Тони Фергюсон UFC’даги сўнгги уч жангида мағлубиятга учраб, чемпионлик учун даъвогарлар қаторидан чиқиб кетган эди.

Маълумот учун, Тони Фергюсон сўнгги марта жорий йилнинг 16 майида ўтказилган UFC 262 турнирида Бениль Дариюшга имкониятни бой берган.

Макгрегор эса жорий йилнинг 11 июль куни UFC 264 турнирида Дастин Порье билан жан қилган эди. Биринчи раунд охирида Конор ноқулай тарзда оёғини синдириб олган, Дастин эса техник нокаут эвазига ғалабага эришганди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 60
Рейтинг: 2.9
t
×