Норвегияда коронавируснинг янги штамми аниқланди

Саломатлик

image
Норвегияда шифокорлар SARS-СоV-2 коронавирусининг янги турини аниқлашди. Бу ҳақда NRK хабар бермоқда. 
 
Шифокорлар Тронхейм шаҳрида мутацияни аниқлашган. Туве коммунасининг бош шифокори Росстаднинг айтишича, коронавирус тарқалиши тезлашгач, вирус мутацияга учраган деган хулосага келинган. 
 
"Биз бу вирус қаердан келиб чиққанини билмаймиз. Ҳозиргача Норвегияда вируснинг бундай вариантлари бўлмаган. Кейин Халқаро маълумотлар базаларида қидирув олиб борилди. Лекин у ерда ҳам хилма-хиллик ҳақида маълумот топилмади", деган мутахассис.
 
Маълумотларга кўра, шу пайтгача коронавируснинг 7 хил тури аниқланган. 
 
Жумладан, HCoV-229E, HCoV-NL63, HCoV-OC43, HCoV-HKU, SARS-CoV, MERS-CoV, SARS-CoV-2.
 
Сўнгги маълумотларга кўра, Норвегияда 16 минг 539 киши коронавирус юқтириб олган. 11 минг 863 киши соғайиб кетган. 278 киши эса вирус қурбони бўлган. 
 
Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 40 миллиондан ошган. 27,6 миллион бемор соғайган. 1,12 миллиондан кўп киши касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.

Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

252

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг