Норвегия Германия ва Лихтенштейндаги вазиятдан хавотирлана бошлади

Олам 5205
image

Норвегияда коронавирус билан боғлиқ вазият яна ёмонлашгани сабабли ҳудудга Европанинг 2 та давлатидан келадиган фуқаролар учун қатъий 10 кунлик карантин жорий қилинди. Бу ҳақда Норвегия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумот берди.

Гап Германия, Лихтенштейн ва Швециянинг Калмар ва Вестерботтен туманлари ҳақида бормоқда. 29 августдан бошлаб, ушбу худудлардан келган фуқаролар карантинга олинади.

Норвегия соғлиқни сақлаш институти хулосасига кўра ушбу худудлар сариқ зонадан қизилга ўтказилмоқда.

Бундан ташқари қироллик маъмурияти аҳолига Австрия, Андорра, Бельгия, Франция, Греция, Польша, Португалия, Руминия, Испания, Швейцария, Буюк Британияга бормасликни тавсия қиляпти.

Маълумот учун, Норвегияда коронавирусга чалинганлар сони 10 454 тани ташкил қилмоқда. Уларнинг 264 нафари вафот этган ва 95 фоизи соғайган.

Рушанабону Султонова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 127
Рейтинг: 3
t
×