Нон учун компенсация давлатга 650 миллиард сўмга тушди
Жамият
−
24 Октябрь 2019
4991Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинган эди. Мазкур қарорга мувофиқ жорий йилнинг 1 октябридан ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пул компенсацияси 22 минг 300 сўмдан 50 минг сўмга оширилди.
Молия вазирлигининг маълум қилишича, республикада1,3 миллион нафардан ортиқ фуқароларга компенсация тўловларини тўланиши белгиланган эди. Бу умумий ҳисобда 650 миллиард сўмга тенг бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан талаб қилинган маблағлар 2019 йил 18 октябрь санасида тўлиқ молиялаштирилиб берилди.
Хусусан, тўловларни банк пластик карталари орқали олувчиларнинг ҳисоб рақамларига компенсация маблағлари (ошган миқдор фарқи) тўлиқ юкланди.
Бундан ташқари, тўловларни нақд пул шаклида олувчиларга маблағлар Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларига борган ҳолда етказилмоқда. Шунингдек, ётоқдаги ҳамда мустақил харакатланиши чекланган фуқароларга компенсация тўловлари бевосита уларнинг яшаш жойига етказилмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15