Номусга тегишдан тортиб қотилликкача. Ўқитувчилар содир этган жиноятлар очиқланди
3-саҳифа
−
14 Июнь 2022
20054Қашқадарёда мактаб ўқувчилари ўртасида жиноят содир этиш ўтган йилдагига нисбатан 60 фоизга ошган ва уларнинг иккитаси қотиллик. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати тарқатган танқидий таҳлилда айтилади.
Қайд этилишича, жиноят нафақат ўқувчилар, балки ўқитувчилар томонидан ҳам содир этилмоқда.
Мактабларда таълим сифатининг пастлиги, ўқувчиларнинг давомати ва хулқ-атвори назорат қилинмаслиги оқибатида мактаб ўқувчилари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар миқдори ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16 тага (2021 йил – 27 та/2022 йил – 43 та) ёки 60 фоизга ошган. Таҳлилларга кўра, жиноятларнинг 2 таси қотиллик (Қарши шаҳри, Деҳқонобод тумани, яъни ўлим билан якун топган.
Жумладан, Қарши шаҳар 27-сонли ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчиси Қарши шаҳар “Комилон” МФЙ Булоқ кўчаси 35-уйда яшаган фуқарони қасддан ўлдириб, ўзининг жиноий қилмишларини яшириш мақсадида, марҳумнинг турмуш ўртоғи, онасини ҳам бош қисмига урган, сўнгра унинг Nexia-3 русумли автомашинасини олиб воқеа жойидан яширинган.
Шунга қарамай, вилоят Халқ таълими бошқармаси томонидан ўқувчилари томонидан жиноят содир этилган мактабларнинг директорлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, синф раҳбарлари ёки халқ таълими бўлими мудирларининг шахсий масъулияти ва жавобгарлиги масаласи кун тартибига кўтарилмаган.
Шунингдек, ўтган давфр мобайнида нафақат ўқувчилар, балки ўқитувчилар ҳам турли жиноятларни содир этган.
2022 йил 5 ойида 29 нафар ўқитувчилар томонидан жиноятлар содир этилган бўлиб, жиноят турлари қуйидагича:
• 1 та қотиллик (Шаҳрисабз шаҳар 30-мактаб ўқитувчиси);
• 2 та ўртача оғир тан жароҳати етказиш (Қарши шаҳар 20-мактаб) ;
• 2 та енгил тан жароҳати етказиш;
• 1 та номусга тегиш (Қамаши тумани);
• 2 та ўғрилик (Чироқчи тумани);
• 1 та безорилик (Қамаши тумани).
“Виждони бор раҳбарлар коррупцияга қарши кураш олиб бораётган бир пайтда вилоят ХТБ тизимида ишловчи раҳбар ва мансабдор шахслар томонидан коррупция, бюджет маблағларини талон-торож қилиш билан боғлиқ ғайриқонуний ҳаракатлар содир этиш ҳолатлари сони ҳам ошиб бораётгани ҳам кўпчиликни, айниқса, ота-оналарни ҳам ташвишга солмай қўймайди. Касалини яширсак, иситмаси ошкор қилаверади.
Хусусан, Косон тумани ХТБ мудири С.Д, Қарши шаҳар ХТБ методисти Қ.Д.га нисбатан фаол тадбир ўтказилиб, жиноий жавобгарликка тортилган”, дейилади вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати тарқатган хабарда.
LiveБарчаси