Нобель мукофотининг энг кекса соҳиби вафот этди

Маданият-санъат

image

Литюм-ион батарея асосчиси, Нобель мукофоти совриндори, олим Жон Гуденоф 100 ёшда вафот этди. Бу ҳақда “Thе Guardian” нашри хабар берди.

Олим 2019 йилда уяли телефонлар ва компьютерлардан тортиб юрак стимулятори ва электромобилларгача бўлган қурилмалар учун қайта зарядланувчи қувват билан технологияни ўзгартирган литюм-ион батареяни яратганлиги учун кимё бўйича Нобель мукофотини қўлга киритган. У мукофотни америкалик олим М. Стенли Уиттингем ва япониялик Акира Ёшино билан биргаликда қўлга киритган.  

"Ушбу қайта зарядланувчи батарея мобил телефонлар ва ноутбуклар каби симсиз электрониканинг асосини яратди. Бу, шунингдек, қазилма ёқилғидан ҳоли дунёни яратиш имконини беради, чунки у электромобилларни қувватлантиришдан тортиб, қайта тикланадиган манбалардан энергия олишгача ишлатилади”, деган эди  Швеция Қироллик Фанлар Академияси мукофотни топшириш маросимида.

Гуденоф Остиндаги Техас университетида 37 йил давомида факультет аъзоси бўлган. Сўнгги йилларда Гуденоф ва унинг университет жамоаси энергияни сақлашнинг янги йўналишларини, шу жумладан, қаттиқ ҳолатдаги электролитлар ва литюм ёки натрий металл электродлари бўлган “шиша” батареяни ўрганаётган эди.

“У ўнлаб йиллик карьераси давомида илмий тадқиқотларда етакчи бўлиб келди”, деди университет президенти Жей Хартзелл. 

Маълумот учун, Гуденоф Нобель мукофотини қўлга киритган энг кекса одам эди.

Севара Ҳусниддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Нобель Жон Гуденоф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг