Эронда ўлимга ҳукм қилинган Нобель совриндори вақтинча қамоқдан озод қилинди
Олам
−
04 Декабрь
20362023 йилда тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган эронлик ҳуқуқ ҳимоячиси Наргиз Муҳаммадий соғлиғи сабабли уч ҳафта давомида қамоқдан озод қилинди. Бу ҳақда ”Radiofarda” хабар берди.
Унинг адвокатининг таъкидлашича, бундай қарорга мижознинг ўсимтани олиб ташлаш бўйича операциядан кейинги жисмоний ҳолати сабаб бўлган. Унинг сўзларига кўра, ўсимта сабаб 52 ёшли аёл ҳар уч ойда бир марта текширувдан ўтиши керак.
Муҳаммадийнинг оиласи ва тарафдорлари қатлнинг 21 кунга қолдирилишини етарли эмас деб атаган.
“Биз Наргиз Муҳаммадийнинг зудлик билан ва сўзсиз озод этилишини ёки ҳеч бўлмаганда унинг вақтинчалик озод этилишини талаб қиламиз”, деган улар.
Эрон аёллар ҳаракати етакчиларидан бири Наргиз Муҳаммадий сўнгги 25 йил ичида мажбурий ҳижоб ва ўлим жазосига қарши курашгани учун бир неча бор ҳибсга олинган ва судга тортилган. У сўнгги ўн йилни қамоқда ўтказган. Муҳаммадий охирги марта 2021 йил ноябрида Теҳронда ҳибсга олинган эди. 2024 йил июнь ойида унга “давлатга қарши ташвиқот” учун бир йилга қамоқ жазоси берилган.
Маълумот учун, 2023 йилда Наргиз Муҳаммадий аёллар зулмига қарши кураши ҳамда барча учун инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини тарғиб қилгани учун Тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия фуқаролигига эга бўлган эронлик Жамшид Шармаҳд ҳибсда қатл этилганди. Ҳуқуқ ҳимоячилари ва айниқса, Шармаҳднинг АҚШда яшовчи қизи охиригача маҳкумни қутқариш учун курашган. Шармаҳднинг яқинларига кўра, у сўнгги бир неча йил давомида АҚШда яшаб келган ва 2020 йилда Дубайда бўлган вақтида Эрон разведкачилари томонидан ўғирлаб кетилган. Теҳрон уни Эронда террорчи ташкилот сифатида тан олинган “Тондар” мухолифат гуруҳи раҳбари деб ҳисоблаган.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь