Нобель лауреати Бангладешда ҳукумат тепасига келди
Олам
−
07 Август
5413Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Муҳаммад Юнус Бангладеш муваққат ҳукуматига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда “Dhaka Tribune” газетаси Бангладеш Президенти Шахабуддин Чуппунинг матбуот котиби Жойнал Абединга таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, Юнусни раҳбариятга тайинлаш тўғрисидаги қарор давлат раҳбарининг “Талабалар камситишларга қарши” ҳаракати етакчилари билан 6 август куни кечқурун бўлиб ўтган учрашуви якунлари бўйича қабул қилинган.
Матбуот котибига кўра, муваққат вазирлар маҳкамасининг қолган аъзолари турли сиёсий партиялар билан маслаҳатлашувлардан сўнг тайинланади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 август куни Бош вазир Шайх Ҳасина қочиб кетгач Бангладеш парламенти тарқатиб юборилган эди ва норозиликлар етакчиси Наҳид Ислом 2006 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофоти лауреати, иқтисодчи Муҳаммад Юнусни муваққат ҳукумат раҳбари этиб тайинлашни таклиф қилганди.
LiveБарчаси