Бош вазир қочиб кетгач Бангладеш парламенти тарқатиб юборилди

Олам

image

Бангладеш Президенти Шаҳабуддин Чуппу Бош вазир Шайх Ҳасинанинг истеъфога чиқиши ортидан муваққат ҳукумат тузиш учун Даккадаги парламентни тарқатиб юборди. Бу ҳақда бугун, 6 август куни Бангладеш Президенти идораси хабар берди.

“Президент билан Қуролли кучларнинг уч бўлими раҳбарлари, турли сиёсий партиялар етакчилари, фуқаролик жамияти вакиллари ва “Талабалар камситишларга қарши” ҳаракати етакчилари ўртасидаги учрашув якунлари бўйича қарор асосида миллий парламент тарқатиб юборилди”, дейилади Президент идораси хабарида.

Маълум қилинишича, айни пайтда талабалар норозиликлари етакчиси Наҳид Ислом 2006 йилги Нобел тинчлик мукофоти лауреати, иқтисодчи Муҳаммад Юнусни муваққат ҳукумат раҳбари этиб тайинлашни таклиф қилган.  У талабалар вақтинчалик ҳукуматининг бош маслаҳатчиси бўлишга рози бўлган ва ҳозир хорижда, лекин имкон қадар тезроқ Бангладешга етиб боришини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бангладеш Бош вазири Шайх Ҳасина кенг кўламли намойишлар фонида ҳарбий вертолётда Ҳиндистонга учиб кетганди.

Зумрад Зарипова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Президент Бангладеш Шайх Ҳасина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made