НКМК ва ОКМКда 30 та янги қувват ишга туширилади

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш ҳамда 9 ой ва йил якуни бўйича белгиланган прогноз параметрларига эришишни таъминлайдиган устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Йиғилишда саноатнинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. 

“Охирги бир йилда ялпи ички маҳсулот таркибида саноат улуши 26 фоиздан 30 фоизга етган бўлса-да, бу биз бошлаган ислоҳотлар кўламига нисбатан ҳали етарли эмас”, деди Шавкат Мирзиёев.

Жорий йил охирига қадар Навоий кон-металлургия комбинатида 25 та, “Ўзэлтехсаноат”да 18 та, “Ўзавтосаноат”да 7 та, Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 5 та инвестиция лойиҳаси бўйича янги қувватлар ишга туширилишини жадаллаштириш бўйича тавсиялар берилди.

Қарийб 100 хил турдаги кундалик истеъмол товарларини саноат кооперацияси орқали ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, корхоналар билан манзилли ишлаб, уларнинг қувватини оширишга кўмаклашиш зарурлиги таъкидланди.


Мақола муаллифи

Теглар

иқтисодиёт саноат

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг