Ниццадаги теракт бўйича сўнгги тафсилотлар маълум қилинди
Олам
−
03 ноябр 2020 7369 1 дақиқа
Франция ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Ницца шаҳридаги Нотр-Дам соборига қилинган ҳужумга оид тергов доирасида яна тўрт кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда France-Press (AFP) хабар бермоқда.
Унга кўра, ҳибсга олишлар Валь-д'Уаз департаментида (Иль-де-Франс пойтахт вилояти) амалга оширилган. Ҳибсга олинганлардан бири – 29 ёшли эркак – жиноятчи билан алоқада бўлганликда гумон қилинмоқда. Яна уч киши унинг квартирасида ҳибсга олинган.
Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь куни эрталаб пичоқ билан қуролланган 21 ёшли тунислик Франциянинг Ницца шаҳридаги Нотр-Дам ибодатхонасига ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида уч киши ҳалок бўлди ва тажовузкор қўлга олинди. Воқеани тергов қилиш Франциянинг Миллий аксилтеррор прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Live
БарчасиИсроил дрони Ғазода автомобилга зарба берди
13 сентябр