Нима учун COVID-19 эркакларда аёлларга қараганда оғирроқ кечиши сабаби айтилди

Саломатлик

image

Нега эркакларда COVID-19 касаллиги аёлларга қараганда оғирроқ кечади? Бу саволга жавобни россиялик шифокор, тиббиёт фанлари номзоди Алла Минурова айтиб ўтди.

Минурованинг фикрича, бунга сабаб эркакларда ўпка гипоксияси – қондаги кислороднинг кам миқдорда бўлишидир. Ушбу сабабга кўра пневмонияни қўзғатувчи касаллик ушбу жинс вакилларида оғирроқ кечади.

Унинг сўзларига кўра, аёлларда пневмония билан кечадиган оғир касалликларда, жумладан, COVID-19 да омон қолиш эҳтимоли эркакларга қараганда анча юқори. Шунингдек, шифокорни таъкдилашича, қондаги кислород миқдори физологияга боғлиқ.

“Фанга маълумки, ўткир гипоксия ва пневмониянинг жиддий намоён бўлиши билан боғлиқ ҳар қандай касалликлар аёлларда эркакларга қараганда осонроқ кечади. Бу тиббиёт томонидан исботланган ҳақиқат. Бу бизнинг физиологиямиз — эркак ва аёл эканимизга боғлиқ ҳолат“, дейди Минурова.

Физиологиядан ташқари, эркаклар учун юқори хавф омиллари бу турмуш тарзи, деб қўшимча қилди шифокор. Унинг айтишича, эркаклар ўз соғлиқларига камроқ эътибор беришади. Аксинча, аёллар эса ўзларига яхшироқ ғамхўрлик қилишади.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан боғлиқ 3 402 018 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 1 083 901 нафари соғайган, 239 622 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 2 078 495 кишини ташкил қилмоқда.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made