Нилуфар Ҳамидова беҳаё чиқишлари учун огоҳлантирилди

Маданият-санъат

image

Актриса ва бошловчи Нилуфар Ҳамидова ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари ва турли концертлардаги иштироки давомида одоб-ахлоқ қоидасини бузгани учун “Ўзбекконцерт” томонидан огоҳлантирилди. Бу ҳақда давлат муассасасининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди. 

“Сўнгги пайтларда концерт-томоша соҳасида Нилуфар Ҳамидованинг одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатлар қилиши ҳамда томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилувчи ҳолатлари кенг жамоатчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлган”, дейилади хабарда. 

Жумладан, Ҳамидова “Миллион” жамоасининг концерт дастурида ташкилотчилар қарши бўлса-да, ярим-яланғоч кўринишда саҳнага чиққан.

“Бу ҳаракати билан у концерт-томоша фаолияти учун берилган лицензия талаб ва шартларини бузган”, дейилган “Ўзбекконцерт”нинг бу тўғридаги муносабатида. 

Шу боис “Ўзбекконцерт” масъул ходимлари у билан билан суҳбат ўтказиб, бундан буён лицензия талаб ва шартларига риоя қилиши, агарда шу каби ҳолат яна такрорланса, қонуний чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирган.

Шунингдек, “Миллион” ижодий жамоаси раҳбари Даврон Қобулов билан ҳам суҳбат ўтказилиб, унга ҳам жамоанинг кейинги дастурларига Нилуфар Ҳамидовани таклиф қилмаслик тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

огоҳлантириш Нилуфар Ҳамидова одоб-ахлоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг