Николай давридаги тангалар савдосининг олди олинди

Олам 1767
image

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида полиция ходимлари Шаҳринав туманида яшовчи 54 ёшли фуқарони қимматбаҳо металларнинг ноқонуний савдосида гумон қилиб ушлади, дея хабар бермоқда Тожикистон ИИВ расмий сайти. 

Шахсий тинтув давомида гумон қилинувчидан сариқ металлдан ясалган 34 та металл тангалар топилган ва мусодара қилинган, улардан 17 таси Россия тангалари ва Николай II давридаги 5 рубллик  тангалар.

Суриштирув давомида тангалар Мастчох туманидан бўлган  38 ёшли  фуқаро ҳамда 40 ёшли душанбеликдан сотиб олингани аниқланди.

Тожикистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат инспекциясининг 2019 йил 28 августдаги маълумотномаси асосида мусодара қилинган тангалар 900 та қимматбаҳо металлардан иборат бўлиб, умумий оғирлиги 218, 07 граммни ташкил этади, нархи эса 90 минг 386 сомоний.
Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 40
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×