Никита Рафалович ярим финалда имкониятни бой берди
Спорт
−
26 Июль 2021
2881Ўзбекистонлик таэквондочи Никита Рафалович Олимпия ўйинларининг ярим финалида иорданиялик Салех Элшарабатига қарши баҳс олиб борди ва “Олтин дақиқа”ларда 11:13 ҳисобида мағлубиятга учради. Энди бронза медаль учун кураш олиб боради. Беллашув Тошкент вақти билан, таҳминан, соат 16:45 да бошланади.
Ўзбекистонлик таэквондо устаси аввалги босқичда Озарбайжон вакили ҳисобланган дунёнинг 2-рақамли таэквондочиси Милад Беиги билан Токио Олимпиадасининг чорак финалида баҳс олиб борди ва 12:1 ҳисобида ғалаба қозониб ярим финалга йўл олди.
Дастлабки босқисда, Доминикан Республикаси вакили Мойзес Эрнандес билан жанг ўтказказган Рафалович 17:7 ҳисобида ғалаба қозонган эди.