Никарагуа ҳам БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши таркибидан чиқишга қарор қилди

Олам

image

Никарагуа “мамлакатнинг суверенитети ҳурмат қилинмагани” сабабли БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши таркибидан чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Росарио Мурильо маълум қилди.

Мурильонинг сўзларига кўра, БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши Никарагуа ҳукумати фаолиятини обрўсизлантириш ва миллий суверенитетини заифлаштиришга қаратилган бўҳтон ва ёлғонлар тарқатмоқда ҳамда ўз вазифаларини бажармаяпти.

“Никарагуа Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашдан ҳамда ушбу кенгаш ва унинг барча ёрдамчи механизмлари билан боғлиқ барча фаолиятлардан чиқиш бўйича ўзининг суверен ва қайтариб бўлмайдиган қарорини билдиради”, деган у.

“Cаnal 4” телеканали мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Вальдрак Жентскенинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши раиси Юрг Лауберга йўллаган мактубини келтирган. Жентске, БМТ Инсон ҳуқуқлари олий комиссарлиги йиллик ҳисоботига киритилган Никарагуадаги инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассислар томонидан тайёрланган ҳисоботни танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, БМТ механизмлари инсон ҳуқуқларидан давлатларнинг ички ишларига аралашиш учун баҳона сифатида фойдаланади.

Жорий йилнинг февраль ойи бошида Никарагуа БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти таркибидан чиқишини ҳам маълум қилганди, чунки ташкилотнинг яқинда эълон қилинган ҳисоботидаги маълумотлар ҳам ёлғон ва мамлакатнинг қашшоқликни камайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича сиёсатини обрўсизлантиради. Ташқи ишлар вазирлиги унинг мамлакатдаги ваколатхонасини ёпиш ҳақида буйруқ берганди.

Маълумот ўрнида, БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ҳукуматлараро орган ҳисобланади. У 2006 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан инсон ҳуқуқларини бутун дунёда ҳимоя қилиш ва ҳурмат қилишни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатни БМТнинг “антиамерикан” ташкилотларидан чиқариш тўғрисида фармон имзолаганди. БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ва Фаластин қочқинларига ёрдам бериш бўйича Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA) шулар жумласидан. Трампнинг баёнотида таъкидланишича, БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ўзининг асосий мақсадини бажармаган ва инсон ҳуқуқларини бузаётган давлатларни ҳимоя қилиш воситасига айланган. Жорий йилнинг 5 февраль куни эса Исроил БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши таркибидан чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Никарагуа Росарио Мурильо БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг