Никарагуа Ўзбекистонга илк элчисини юборди
Жамият
−
16 Октябрь
2832Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Никарагуанинг мамлакатдаги биринчи элчиси Татяна Даниэла Гарсия Силвани қабул қилди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram-саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, томонлар икки мамлакат муносабатларида фойдаланилмаётган имкониятларни ўрганиш механизмларини муҳокама қилган.
“Ташқи ишлар вазирликлари алоқаларимизда, айниқса, иқтисодий жиҳатдан аниқ натижаларга эришишда локомотив вазифасини бажаришлари лозим. Элчи хонимга мамлакатимиздаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз”, дейди Бахтиёр Саидов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бахтиёр Саидов яқинда ўз вазифасини бажаришга киришган, “Толибон” томонидан жўнатилган янги элчи Абдул Ғаффор Теравийни қабул қилганди.
LiveБарчаси