Геноцидни қурол билан таъминлаш жавобгарликка сабаб бўлади – Халқаро суд

Олам

image

Гаагадаги Халқаро суд кеча, 30 апрель куни Никарагуа томонидан Германияга қарши қўзғатилган иш бўйича вақтинчалик чоралар кўриш тўғрисида қарор қабул қилади. Бу ҳақда суднинг Х'даги расмий саҳифасида маълум қилинди

Вақтинчалик чоралар Германиядан Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишни талаб қилишни ўз ичига олади.

8 апрель куни бўлиб ўтган Халқаро суд мажлисида Никарагуа вакили Германияни тўрт модда бўйича халқаро ҳуқуқни бузганликда айблади.

Биринчи бандга кўра, Германия Исроилга ҳарбий, сиёсий ва молиявий ёрдам кўрсатиш орқали Ғазо секторида геноцид содир этилишига ҳисса қўшган ва Геноцид конвенциясига зид ҳаракат қилган. Қайд этилишича, Германия Тел-Авивга қурол етказиб бериш бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. Никарагуалик ҳуқуқшуносларнинг таъкидлашича, Берлин Исроилга берган ўқ-дорилар Ғазо секторида геноцид учун фойдаланилаётганини билмай қолиши мумкин эмас.

Иккинчи бандга келсак, Никарагуа адвокатлари Германиянинг Исроилга танк снарядлари, Ҳерон дронлари, зирҳлар, тиббий буюмлар ва ҳарбий кемалар учун ўқ-дорилар юбориб, бир вақтнинг ўзида Фаластин аҳолисига ёрдамни тўхтатганида халқаро гуманитар ҳуқуқнинг асосий конвенциялари ва урф-одатларини бузганлигини таъкидлади.

Учинчидан, Никарагуа Германияни Исроилнинг давом этаётган ишғоли ва барча Фаластин ҳудудларини, биринчи навбатда Ғазони аннексия қилишда шерикликда айблади.

Ва ниҳоят, тўртинчидан, Никарагуанинг таъкидлашича, Германия Исроилнинг апартеид режими ва фаластинликларга нисбатан камситишнинг олдини олиш ва ҳатто уни қўллаб-қувватламай, мажбурий халқаро ҳуқуққа зид иш қилган.

Никарагуа томонидан талаб қилинган вақтинчалик чоралар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Германия Исроилга ҳарбий ёрдамни, хусусан, Геноцид тўғрисидаги конвенцияни, халқаро гуманитар ҳуқуқни ёки умумий халқаро ҳуқуқнинг бошқа мажбурий нормаларини бузган ҳолда ишлатилиши мумкин бўлган ҳарбий техникани етказиб беришни дарҳол тўхтатиши керак;
  • Германия зудлик билан Исроилга берилган қуроллар геноцид содир этишда фойдаланилмаслиги, геноцид ҳаракатларига ҳисса қўшмаслиги ёки халқаро гуманитар ҳуқуқни бузган ҳолда қўлланилмаслиги учун барча саъй-ҳаракатларини амалга ошириши керак;
  • Германия гуманитар ҳуқуқ бўйича ўз мажбуриятларини бажариш учун зудлик билан барча зарур чораларни кўриши керак;
  • Германия Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва иш билан шуғулланувчи агентлигига (УНРWА) геноцид, геноцид актлари ва инсон ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш мажбурияти доирасида молиялаштиришни тўхтатиш ҳақидаги қарорини бекор қилиши керак.

БМТ Халқаро судининг Никарагуанинг Германияга қарши даъвоси асосида қўзғатилган иш бўйича вақтинчалик чоралар кўриш ҳақидаги қарорида билдирилишича, қуролли можаро иштирокчиларини қурол билан таъминлаган давлатлар геноцид ва бошқа уруш жиноятлари учун жавобгар бўлиши мумкин.

Суд қарорига кўра, "тақиқ қўйишни талаб қиладиган шошилинчлик даражаси йўқ". Қарорни 15 нафар судья ёқлаб, 1 нафари қарши овоз берди.

Суд раиси, Ливан судьяси Наваф Салом томонидан ўқилган ҳукмда, Женева конвенциясининг 1-моддасига мувофиқ, барча давлатлар ва иштирокчилар ҳар қандай шароитда ҳам Конвенцияни ҳурмат қилишлари ва унга риоя этилишини таъминлашлари шартлиги қайд этилган. Таъкидланишича, Халқаро Суд Ғазо секторидаги фаластинликларнинг "оғир яшаш шароитларидан чуқур хавотирда".

Жанубий Африканинг Исроилга қарши иши бўйича 28 мартдаги Халқаро суд қарорига ишора қилган Салам, Ғазодаги тинч аҳоли узоқ вақт давомида озиқ-овқат ва бошқа асосий эҳтиёжлардан кенг маҳрум бўлганини эслатди. Бугунги қарорга кўра, Халқаро Суд “давлатларни геноцид ва бошқа ҳарбий жиноятлар содир этилган минтақага қурол етказиб бергани учун жавобгарликка тортиши мумкин”.

Шу билан бирга, Халқаро суд Никарагуанинг Германияга қарши Геноциднинг олдини олиш тўғрисидаги конвенцияни бузганликда айблаган даъвосини рад этди.

“Германия Исроилга ёрдам беришни, жумладан, қурол экспортини тўхтатишга мажбур эмас”, дея қарор қилди Гаага суди.

Шу билан бирга, БМТ суди Германиянинг суд жараёнини тугатиш ҳақидаги илтимосини рад этди.

Германия Никарагуанинг Берлин Ғазо секторида геноцид содир этилишига ёрдам бераётгани ҳақидаги айбловларини қатъиян рад этди. Германия Ташқи ишлар вазирлигининг халқаро ҳуқуқ бўйича комиссари Таня фон Услар-Гляйхеннинг таъкидлашича, бундай айбловлар "ҳеч қандай қонуний ёки фактик асосга эга эмас". Фон Услар-Гляйхеннинг айтишича, Берлин халқаро конвенция ва нормаларни бузмаяпти.

Унинг сўзларига кўра, Германия 2023 йил 7 октябрда ҲАМАС томонидан Исроилга қилинган ҳужумдан кейин Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлайди ва Исроил хавфсизлиги Германия учун устувор вазифа ҳисобланади. Айни вақтда Берлин Ғазо секторидаги тинч аҳоли ҳуқуқлари ва ҳимоясини таъминлаш чораларини кўрмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Исроил Ғазо Гаага Халқаро суд Никарагуа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг