Германия Исроилга қурол сотгани учун геноцидда айбланмоқда 

Олам

image

Никарагуа БМТнинг олий судидан Германияда ишлаб чиқарилган қуролларни Исроилга сотишни тўхтатишни сўради. Иш қонуний прецедентга айланиши мумкин. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Берлин Исроилга ҳарбий техника жўнатиб, геноциднинг олдини олиш бўйича БМТ конвенцияларини бузганликда ва БМТ ёрдам агентлигига ажратиладиган маблағни тўхтатганликда айбланмоқда.

2023 йилда Исроил учун умумий қиймати 300 миллион еврога тенг ҳарбий техника харидининг 30 фоизи Германиядан келган. Бу бир йил олдингига нисбатан 10 баробар кўпдир. Германия ўзига қўйилган айбловларни рад этади.

Айбловлар Халқаро суддан Исроил Ғазо секторида фаластинликларга қарши геноцид қиляптими ёки йўқлигини кўриб чиқишни сўраган Жанубий Африканинг алоҳида ишидан келиб чиққан. Ўшанда Гаагадаги судялар Исроилга геноцид ҳаракатларини олдини олиш учун "барча мумкин бўлган чораларни" кўришни буюрганди. Суд, шунингдек, ҲАМАСга 7 октябрдаги қонли ҳужум пайтида гаровга олинганларнинг ҳаммасини зудлик билан озод қилишни буюрди.

Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг анклавдаги тажовузи 33 мингдан ортиқ фаластинликни ўлдирган, уларнинг аксарияти тинч аҳолидир. Oxfam маълумотларига кўра, Ғазо ҳам очарчилик ёқасида турибди, январ ойидан бери 300 000 киши кунига ўртача 245 калория истеъмол қилган – бу меъёрнинг тахминан ўндан бир қисми.

Никарагуа томонининг билдиришича, Германиянинг Исроилга қурол сотиши уни яҳудий давлатининг уруш жиноятларига шерик қилиб қўйган. Халқаро судга топширилган ҳужжатларга кўра, Никарагуа БМТнинг олий судига Берлиндан қурол савдосини тўхтатиш ва Ғазода фаолият юритаётган кам сонли халқаро ташкилотлардан бири бўлган UNRWA’ни молиялаштиришни тиклашни талаб қилмоқда.

Никарагуани ҳимоя қилган адвокат Ален Пелле суднинг очилишида сўзга чиқиб, Германия шошилинч равишда кейинги етказиб беришни тўхтатиши кераклигини айтди.

“Германия Исроилга етказиб берган ва етказиб беришда давом этаётган қурол-аслаҳа хавфини тўлиқ англаб етди”, дейди у судьяларга.

Берлин барча айбловларни рад этди, бироқ бўлажак суд мажлисларида ўз стратегиясини эълон қилмади.

"Биз Никарагуа даъвосини эътиборга оламиз ва айбловларни асоссиз деб рад этамиз", дейди ҳукумат воизи Вольфганг Бюхнер.

Германия канцлери Олаф Шольц Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини фаол қўллаб-қувватлайди. Бироқ, сўнгги пайтларда унга босим кучаймоқда. Хусусан, бир кун аввал бир гуруҳ давлат хизматчилари канцлерга мактуб йўллаб, ҳукуматни “Исроил ҳукуматига қурол етказиб беришни зудлик билан тўхтатишга” чақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия БМТ Исроил Никарагуа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг